Қонунга итоатсизлик оқибати

admin | 24-10-2018 | 446

Гурлан туманининг “Совунчи” маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган Б.Н. ўғирлик жинояти учун суд томонидан тайинланган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташни бошлаган пайтида, агарда жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган тақдирда, жазо тури суд томонидан бир карра оғирроғига алмаштирилиши тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган эди. Аммо у қонунда белгиланган тартибдаги огоҳлантиришга беписандлик билан қараб, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаш билан биргаликда, ички ишлар органларининг рухсатисиз ўз яшаш манзилини тарк этиб, турли жойларда яшириниб юрди. Суд томонидан тайинланган жазонинг ижро этилишини таъминлаш мақсадида, унга нисбатан 2018 йилнинг август ойида қидирув эълон қилинди ва олиб борилган қидирув суриштирув ишлари натижасида у 2018 йилнинг 23 октябрь куни Урганч шаҳри ҳудудида ушланди ва шу куннинг ўзида тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди. Чунки у ўташдан қасддан бўйин товлаб келган аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг ўталмаган қисми суд ажримига асосан шу муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига алмаштирилганди. Кетма-кет (дастлаб ўғирлик, кейин жазони ўташдан бўйин товлаш) қонунга итоатсизликнинг оқибати мана шундай якун топди. подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй