Бошқармада байрам шукуҳи

admin | 30-10-2018 | 357

Бошқармада байрам шукуҳи Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 декабрдаги “Ички ишлар органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига кўра хар йили мамлакатимизда 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Жорий йил ҳам 25 октябрь куни мазкур санага бағишлаб Хоразм вилояти ИИБ да байрам тадбири бўлиб ўтди. Хоразм вилояти ИИБ ховлисида тузатилган байрам дастурхонига ички ишлар ходимлари, бир гуруҳ фахрийлар ҳамда хизмат вазифасини бажариш пайтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари таклиф этилдилар. Тадбирда шунингдек Хоразм вилояти Ҳокими Ф.Эрманов ва вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири томонидан йўлланган байрам табригини тадбир иштирокчиларига Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Рахмонов ўқиб эшиттирди. Жиноятчиликка қарши кураш ишларида жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ва вилоят Ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди. Шу билан биргаликда хизмат вазифаларини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан қимматбаҳо ва эсдалик совғалар тақдим этилди. Тадбирда элимиз севган санъаткорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди. подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй