Ўғирликка сабаб хобби-ми?

admin | 30-10-2018 | 372

Ўғирликка сабаб хобби-ми? Хаётда аксарият бир инсонларнинг бирор-бир хоббиси (қизиқиш, иштиёқ) бўлади. Амалдаги қонунларимизда бунинг учун ҳеч қандай таъқиб ёки таъқиқ ҳам йўқ. Фақат унинг хоббиси сабаб ўзгаларнинг қонун билан химояланадиган ҳақ-ҳуқуқларига путур етказилмаса бас. Хива туманида содир этилган ўғирлик жинояти ҳам айнан биз юқорида таъкидлаб ўтганимиз хобби натижасида келиб чиққан десак муболаға бўлмайди. Хива туманининг “Арвик” маҳалласида истиқомат қилувчи, 1990 йилда туғилган, Ғ.Б. 2-гуруҳ ногирони, у ўзининг хаётий қизишини зотдор хўрозлар билан боғлаган. Ҳаттоки, 600 000 сўмга зотдор хўроз сотиб олган эди. Бахтга қарши ушбу хўрознинг донғи тўғрисида эшитган унинг маҳалладоши, 1997 йилда туғилган, ҳеч қаерда ишламайдиган М.М. нинг ҳаловати йўқолди ва 2018 йилнинг 10 октябрь кунига ўтар кечаси хўроз сақланадиган товуқхонанинг эшигини бузиб кириб, хўрозни ўғирлайди ҳамда қизиқувчан харидор топиб сотиб юборади. Фуқаровий даъвогарнинг мурожаати асосида олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ўғирлик жинояти фош этилди ва М.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй