“Хавфсиз туризм таъминлаш-туризм соҳаси истиқболи”

admin | 02-11-2018 | 337

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги “Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 939-сонли қарори асосида тегишли идоралар билан ҳамкорликда вилоят ҳудудига ташриф буюрадиган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2017-2018 йилларда Хива шаҳрида “Хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси”ни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича Комиссия раиси (Ички ишлар вазири) томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда.
Жумладан, Бошқарма ходимларини жамлашда уларни чет тилларини билиш ва эркин мулоқотга киришиш кўникмаларига эгалиги жиҳатига эьтибор қаратган ҳолда номзодлар махсус комиссия томонидан ўтказилган имтиҳонлар асосида баҳоланиб, жамландилар.
Уларни чет тилларида сўзлашиш кўникмаларини ошириш мақсадида махсус ўқув дастурига мувофиқ Урганч давлат университети ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотлари ўтказилди. Шунингдек, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг касб маҳорати, малакаси ва билим савиясини ошириш бориш мақсадида вилоятдаги олий таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда бошқарма ходимларининг хорижий тилларни билиш даражасини янада такомиллаштириш, чет эл сайёҳларининг дунёқарашларини билиш ва улар билан эркин мулоқотга киришишни таъминлаш учун давлатшунослик фанидан, Ўзбекистон тарихи ҳамда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилган ўзгартириш ва қўшичалар бўйича ўқув машғулотлар, шу билан бирга, фавқулодда вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилиш режалаштирилган.
Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларга шарт-шароитлар яратиш мақсадида хизмат хоналари зарурий компьютер ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланди. Шунингдек, бошқарма ходимларига ажратилган автотранспорт ва замонавий алоқа воситаларидан ўз хизмат фаолиятлари давомида фойдаланиб келмоқдалар.
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимиздаги сайёҳлик намойиши ва инфратузилмаси объектларига ташриф буюрган чет эл ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлиги, соғлиги ва мол-мулкига таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш, шунингдек, сайёҳларга нисбатан ёки улар томонидан содир қилиниши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар профилактикасини таъминланмоқда.
Жумладан, “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида ноқонуний равишда ўз хонадонларида сайёҳларни яшашларига шароит яратиб бераётган хонадон эгалари ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўриш юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда ушбу тоифа шахслар билан профилактик ишлар олиб борилишига эришилди.
Чет эл ва маҳаллий туристларга нисбатан содир қилиниши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни иссиқ изида очиш мақсадида “Маҳаллий ва чет эл сайёҳларига ёрдам кўрсатиш зарурати туғилганда вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига хабар берилиши мазмунида”ги вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ташриф қоғози ишлаб чиқилиб, туристлар ташриф буюрадиган жойлардаги аҳоли ва туристларга хизмат кўрсатиш субьектларига тарқатилди.
Шу билан бирга ёрдамга муҳтож ва жабрланган туристларга тезкорлик билан ёрдам кўрсатиш мақсадида “Сизга ёрдам зарур бўлган ҳолларда Хоразм вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин” деган мазмунда ингилиз ва рус тилларида вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ташриф қоғози ишлаб чиқилиб, сайёҳлик фирмалари, меҳмонхоналар, гид-таржимонлар ҳамда чет эл туристларига хизмат кўрсатиш субъектларига тарқатилди.
Бундан ташқари вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси томонидан “Ўзавтотранс” агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳларга хизмат кўрсатувчи киракашларнинг фаолиятини тартибга солиш ва наъмунали хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида “Урганч халқаро аэропорти” орқали кириб келаётган меҳмонларга лицензиясиз ноқонуний равишда хизмат кўрсатаётган киракашларга келгусида қонунда белгиланган тартибда фаолият олиб боришлари ва ноқонуний киракашлик фаолияти билан шуғулланганлик учун мавжуд жавобгарлик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Республикамизда туризмни жадал ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳатлар натижасида, бугунги кунда вилоятимизга ташриф буюраётган маҳаллий ва чет эл сайёҳларининг оқими кескин ошиб бораётганлиги боис, сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бошқарма таклифи асосида сайёҳик саёҳат мавсуми даврида Хива шаҳридаги вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан “Ичон қалъа” давлат музей қўриқхонаси ҳудудида сайёҳик мавсуми даврида ҳар куни тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил қилинди.
Вилоят ҳудудига ташриф буюраётгган чет эл сайёҳларига нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида “Урганч халқаро аэропорти” ва “Урганч темир йўл вокзали”дан вилоят ҳудудига халқаро ва маҳаллий рейслар билан келадиган чет эл фуқаролари ҳисоби юритилиб, бошқарма ходимлари томонидан тегишли соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда ташриф буюраётган сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминланмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида вилоятимизга чет давлатлардан “Инчхон-Урганч”, “Рим-Урганч”, “Милан-Урганч”, “Париж-Урганч”, “Улан Батор-Урганч”, “Внуково-Урганч”, “Алмата-Урганч” йўналишидаги 50 га яқин чартер авиарейслари орқали 6758 нафар ҳамда туристик экспресс поездлари билан 700 нафар чет эл туристлари ташриф буюрдилар.
Чел эл фуқароларининг асосий қисмини Италия, Франция, Германия, Япония, Испания, Россия Федерацияси, Буюк Британия, АҚШ, Жанубий Корея ва Хитой давлатларидан ташриф буюрган сайёҳлар ташкил қилади Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари қадимий ва ҳамиша навқирон, бетакрор Хива шаҳрига ташриф буюраётган маҳаллий ва чет эл сайёҳларини кўҳна обидаларимизни кўнгилдагидек зиёрат қилишлари, улар хавф-ҳатардан ҳоли бўлишлари мақсадида куну-тун хизмат қилишмоқда.

Муҳаммаджон АТАБАЕВ, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник.


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй