Гиёҳфурушлик фош этилди

admin | 02-11-2018 | 291

Хива шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган, Б.У. ўзининг хаётий тажрибасидан келиб чиққан ҳолда аллақачон оқ-қорани ажратиб ола билиши керак эди. Аммо у ҳали-ҳануз ўзининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари билан хаёт дафтарига “қора чизиқ”лар битиб келмоқда.
53 ёшни қаршилаган ушбу кимса 2018 йилнинг 30 октябрь куни Янгиариқ тумани ҳудудида, шу туманда яшовчи шахсга 2,94 грамм “марихуна” гиёҳвандлик воситасини 200 000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётганида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида қўлга олинди. Шундан кейин унинг уйида ўтказилган тинтув жараёнида яна 0,28 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй