Велосипед ўз эгасига қайтарилди

admin | 02-11-2018 | 228

Урганч шаҳрининг Ифтихор кўчасида яшовчи фуқаро 2018 йилнинг 26 октябрь куни кечки пайтда уйига кираётиб, нархи 700 000 сўм бўлган велосипедини уйининг кириш эшиги олдида қаровсиз қолдириб кетади. Ушбу фуқаронинг ўз мулкини асраш борасидаги эътиборсизлиги шу ердан пиёда ўтиб бораётган, илгари ўғирлик жинояти учун судланиб жазо муддатини ўтаб чиққан, 1967 йилда туғилган Б.А. учун “жуда қулай фурсат” бўлиб туюлди. Ўғирлик ҳадисини олган ушбу шахс ҳеч иккиланмасдан велосипедни миниб йўлида давом этади.
Велосипед эгасининг шу куни ички ишлар бўлимига қилган мурожаати асосида олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ўғирлик жинояти “иссиқ изи”дан фош этилиб, ашёвий далил ҳисобланган велосипед ўз эгасига қайтарилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда, ўзи эхтиёт чораси сифатида қамоққа олинди.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй