Олов – тилсиз ёв

admin | 02-11-2018 | 263

Мана куз фаслининг сўнгги ойи бошланиб ҳаво ҳарорати ҳам анча пасайди. Олдимизда қишнинг қорли-қировли, совуқ кунлари эшик қоқиб турибди. Табиийки бундай кунларда фуқаролар уйларини иситиш тизимларини ишга тушарадилар. Лекин аксарият фуқароларимиз иситиш қозонларидан фойдаланишдан олдин уларнинг дудбўронларини кўздан кечириш, тозалаш, уларнинг атрофидан тез алангаланувчи ашёларни узоқлаштириш каби оддий ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этишмайди. Оқибатда ушбу оддий кўринган қоидаларга риоя қилмаслик жиддий оқибатли талофатларга сабаб бўлиши мумкин.
2018 йилнинг 31 октябрь куни туш пайтида Хива тумани “Гулшан” маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйида келиб чиққан ёнғин ҳам хонадон эгаларига унутилмас қайғу олиб келди.
Шу куни хонадонда келиб чиққан ёнғин Хива тумани ёнғин хавфсизлиги бўлими ёнғин ўчирувчилари томонидан қисқа муддатда бартараф этилган бўлсада, уйнинг ётоқхонасида қаровсиз қолдирилган хонадон эгасининг 2018 йил май ойида туғилган невараси қуйиш натижасида вафот этди.
Азиз юртдошлар, биз ушбу ёнғин тўғрисидаги маълумотларни ёритиш орқали юқоридаги хонадон эгаларнинг кўнгил дардини янгилаш ниятидан йироқмиз, аксинча келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш борасида барча фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишга чақириб қоламиз. Мол-мулкингиз, энг асосийси соғлиғингиз ва хаётингизни ёнғин натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган талофатлардан асраш авваломбор ўз қўлингизда эканлигини зинҳор унутманг.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй