Хайдовчи қочиб қолмоқчи эди, аммо...

admin | 24-06-2017 | 19222

Хайдовчи қочиб қолмоқчи эди, аммо...

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, ҳайдовчи ҳодиса жойидан кетиб қолмаслиги, йўл-патруль хизмати ходимлари етиб келгунга қадар ҳодиса жойини ўзгартирмаслиги, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиши қатъий белгилаб қўйилган.

Лекин, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган айрим ҳайдовчилар йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган фуқароларга ёрдам бермасдан қочиб қолишга уринадилар.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган, Б.И. ўзига тегишли бўлган “Нексия” русумли автомашинада, чорраҳани кесиб ўтаётган пиёда, 1958 йилда туғилган Ш.Эгамовни уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган. Ш.Эгамов олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этди.

Ўз вақтида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида “қочоқ ҳайдовчи” ушланиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Жабрланувчини ташлаб қочган ҳайдовчи, жиноий жазо муддатини ўтаб, қутилиб чиқар, лекин виждон азобидан бир умр қутила олмаслиги тайин. Чунки, у жабрланган пиёдага биринчи тиббий ёрдам ёрдам кўрсатганида балки унинг ҳаётини сақлаб қолган бўлиши мумкин эди.

 

майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй