Етказилган жароҳат ўлимга олиб келди

admin | 02-11-2018 | 380

Шовот туманининг “Тупроққалъа” маҳалласида яшаган, 1985 йилда туғилган, А.Б. ўз уйида ўлган ҳолда ётганлиги ва унинг бош қисмида очиқ жароҳати борлиги тўғрисида тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифокорининг 2018 йил 30 октябрь куни берган хабари асосида зудлик билан етиб келган ички ишлар бўлимининг тергов-тезкор гуруҳи аъзолари томонидан ҳодиса жойи ўрганилиб, гувоҳ ва гумондорлар билан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу мудҳиш жиноят тафсилотларига ойдинлик киритилди.
Маълум бўлишича, А.Б. сўнгги пайтларда спиртли ичимликларни истеъмол қилишга ружу қўйган. Ўғилнинг бу “инжиқлигини” хаттоки уни дунёга келтирган онаси ҳам кўтара олмади шекилли, чунки у 2018 йилнинг 29 октябрь куни уйига яна сархуш келган ўғлининг бошига белкурак ва бўш шиша билан бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказади. Эртаси куни эрталаб тиббий ёрдамга мурожаат қилишади, афсуски тез тиббий ёрдам машинаси етиб келганида ўғилнинг жони узилиб бўлганди.
Мазкур холат юзасидан ўз ўғлининг ўлимига сабабчи бўлган онага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй