Бармоғини яламоқчи бўлганлар

admin | 02-11-2018 | 408

“Бол (асал) тутган бармоғини ялайди” деб фикрлайдиган “Катқалъа текс” МЧЖ ишчилари, 1988 йилда туғилган Ю.А., 1990 йилда туғилган Р.Ш. ва 1993 йилда туғилган Р.Э. лар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, ноқонуний равишда бойлик орттириш мақсадида, жамият манфаатларидан шахсий манфаатларини устун қўйиб, корхонадан йигирилган ип толасини ўғирлаб чиқишни режалаштирадилар.
“Шерик”лардан бирининг “Кобальт” русумли автомашинасига жойланган 312 кг, умумий нархи 18 464 000 сўм бўлган йигирилган ип толасини 2018 йилнинг 22 октябрь куни кечаси ими-жимида ўмариб чиқаётган учовлоннинг қилмиши ички ишлар органларининг хушёр ходимлари томонидан фош этилди.
Жамият мулкига кўз олайтирган ушбу шахсларга нисбатан, хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй