Велосипедингизни қаровсиз қолдирманг

admin | 04-11-2018 | 271

 Велосипедингизни қаровсиз қолдирманг

 

Бугунги кунда жамиятимизда қайд қилинаётган ўғирлик жиноятлари орасида велосипедларни ўғирлаш билан боғлиқ жиноятлар салмоқли улушга эга. Бу турдаги ўғирлик жиноятининг кўплаб содир бўлишига аксарият ҳолларда велосипед эгасининг ўз мулкини асрашда бепарволикка йўл қўйиши, шу билан биргаликда ўғирлик йўли билан қўлга киритилган велосипедларни ўзгага сотишда жиноятчининг муаммо ва қийинчиликларга деярли учрамаслиги деб ҳисоблашимиз мумкин. Яъни фуқароларимизнинг, айниқса қишлоқ жойларида юртдошларимизнинг ўз велосипедларини кечасию-кундузи очиқ жойларда, қулфламасдан қўйишлари қабих ниятли шахслар учун қўл келади. Шу билан биргаликда айрим фуқаролар томонидан арзон-гаров таклиф этилган велосипедларни сўраб-суриштирмасдан сотиб олиниши, ўзганинг ҳақидан хазар қилмайдиган шахслар учун айни муддаодир.

Келинг бу борада айрим мисолларга тўхталиб ўтамиз. 2018 йилнинг 20 октябрь куни кечаси, Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида, шу уйда яшовчи фуқаро Р.Наргиза томонидан қаровсиз қолдирилган нархи 4 000 000 сўм бўлган иккита велосипед, муқаддам судланган, 1975 йилда туғилган М.Р. нинг “ўлжа”сига айланган бўлса, Боғот туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Х.Шерзоднинг 2018 йил 19 октябрь куни  эрталаб туман марказида жойлашган кафенинг кириш эшиги олдида қолдирган нархи 670 000 сўмлик велосипеди, шу ердан ўтиб бораётган, 1977 йилда туғилган Ю.Р.нинг “назари”га тушган.

Фуқаровий даъвогарларнинг мурожаати асосида ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятлар “иссиқ изидан” фош этилди, велосипедлар ўз эгаларига қайтарилишига эришилди.

Юқоридагилардан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, велосипед ўғирлиги билан боғлиқ жиноятларни содир этилишининг олдини олишда барчамиз бирдек масъулиятни оширишимиз керак.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй