Ўғирликка қўл урган дугоналар

admin | 06-11-2018 | 245

Ўғирликка қўл урган дугоналар

 Гурлан туманининг “Фидокор” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Я.Наргиза 2018 йил 29 сентябрь куни уйида ҳеч ким бўлмаган пайтда номаълум шахслар ётоқхонасидан 400 АҚШ долларини ўғирлаб кетишганлиги тўғрисида туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилди.

Бир қарашда оддийгина ўғирлик жинояти бўлиб туюлган ушбу ҳолатда, ўғирликка тушган шахс (лар) ни кўрдим-билдим деган бирорта ҳам гувоҳ топилмади. Албатта бундай жараёнда жиноятни фош этиш, жиноятчини аниқлаш ва ушлашда фақатгина жиноят қидирув бўлими ходимларининг тезкорлиги, зийраклиги ва синчковлиги қўл келади.

Тезкор ходимларнинг фуқаровий даъвогар ҳамда унинг яқинлари ва қўни-қўшнилари билан олиб борган суриштирув ишлари жараёнида мазкур жиноят 3 сутка ичида фош этилиб, гумондорлар аниқланди.

Ҳайратланарлиси шуки, ушбу жиноятни фуқаровий даъвогарнинг ён қўшниси, 1997 йилда туғилган Ў.М. исмли аёл ва унинг тенгдош дугонаси, туманнинг “Ёрмиш” маҳалласида яшовчи, Б.Ё. лар содир этишган экан.

Ушбу икки дугона таниш-билишларидан бўлган қарзларини қоплаш ниятида ўғирлик жиноятига қўл уришганлиги маълум бўлди.

Ҳаётда “Оғирнинг устидан, енгилнинг остидан юрмоқчи бўлган” дугоналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дарвоқе, фуқаровий даъвогарга тегишли пуллар тўлиғича қайтарилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими



Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй