“Малибу” ва “Нексия” тўқнашуви

admin | 06-11-2018 | 341

“Малибу” ва “Нексия” тўқнашуви

Бугунги ривожланиш ва тараққиёт даври йўлларда ҳаракатланиш тезлигига ҳам ўзининг таъсирини ўтказганлигини инкор эта олмаймиз. Автомобиль саноатидаги изланиш ва янгиланишлар уларнинг тезлигини сезиларли даражада ошириш имконини яратган бўлса, автомобиль йўлларини замон талаблари асосида равон қилиб таъмирланиши эса, ҳаракатланишда ҳайдовчиларга қулайлик туғдирмоқда. Аммо бу шароитлар ҳайдовчиларга йўлларда тезликни меъёридан ошириш, йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан хурматсизлик қилиш ҳуқуқини бермайди. Бу борада йўл қўйилган ҳар қандай ҳолат мудҳиш оқибатларга олиб келиши мумкинлигини зинҳор унутмаслигимиз даркор.

2018 йилнинг 5 ноябрь куни ярим тунда “Урганч-Хива” автомобиль йўлининг 6 километрида ўзаро қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Малибу” ва “Нексия” русумли автомобилларнинг тўқнашуви натижасида келиб чиққан йўл-транспорт ҳодисасини ҳам қайсидир маънода ҳайдовчиларнинг бир-бирини хурмат қилмаслигининг оқибати деб ҳисоблашимиз мумкин. Дастлаб ўзаро тўқнашган автомобиллар, харакатланиш чизиғидан чиқиб кетиб, йўл чеккасидаги бетон устунларга бориб урилганлар. Энг ачинарлиси, ушбу тўқнашув “Нексия” автомобилининг йўловчиси бўлган, 28 ёшли аёлни ҳаётдан бевақт олиб кетди.

Бугунги кунда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй