Йўловчи чўнтагидаги оғу

admin | 07-11-2018 | 290

Йўловчи чўнтагидаги оғу 

Урганч ҳалқаро аэропортидаги бўлимлардан бирида раҳбар бўлиб ишловчи, 1971 йилда туғилган, Ж.У. ўзини аэропортда ишлаши сабабли, хавфсизлик чоралари боис йўловчилар билан ўтказиладиган турли текширувлардан ҳолиман деб ўйлаб, хатоликка йўл қўйганини 2018 йил 5 ноябрь куни “Тошкент-Урганч” йўналишидаги самолётда Урганч ҳалқаро аэропортига келиб тушганидан кейингина билди.

Унинг ўзини ғалати тушиши, шу ерда хизмат олиб борувчи ички ишлар ходимларида шубҳа уйғотганлиги боис, ҳолислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, чўнтагида 1,62 грамм “героин” гиёҳвандлик воситасини сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй