Қўшмачининг кирдикорлари фош этилди

admin | 07-11-2018 | 298

Қўшмачининг кирдикорлари фош этилди

Урганч шаҳрида яшовчи, М.Д. исмли аёлнинг ёши 50 дан ошган. У хаётда  анча-мунча инсонга яхши-ёмонни фарқлашда панд-насиҳат, маслаҳат беришга ҳақли. Аммо у бугун ўзининг ножўя қилмиши сабаб қўни-қўшнилари олдида уятга қолганлиги билан биргаликда, қонунбузарлиги учун жавобгарликка ҳам тортиладиган бўлди.

Ушбу аёл ноқонуний йўл билан шахсий бойлик орттириш мақсадида, асли Янгиариқлик 28 ёшли аёлни ўз уйида яшатиб келиб, ундан келгусида пул эвазига турли нотаниш эркаклар билан жинсий алоқа қилдириш орқали фойдаланмоқчи бўлади.

2018 йил 31 октябрь куни “мижоз”лардан 300 000 сўм пулни олган ушбу қўшмачининг қинғир қилмишлари Хоразм вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида фош этилди.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй