Қасамёдига содиқ ходим

admin | 09-11-2018 | 252

Қасамёдига содиқ ходим

 

Бугунги кунда мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларига пора беришга уринаётган шахсларнинг қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилаётганлиги тўғрисида деярли барча оммавий ахборот  воситаларида маълумотлар берилмоқда.

Бундан кўзланган мақсад ягона, у ҳам бўлса порахўрлик жиноятларининг келиб чиқишида асосий роль ўйновчи-пора таклиф қилувчи шахсларни хушёрликка чақириш, уларни жамиятмиздаги янгиланиш ва ўзгаришлар билан ҳамоҳанг бўлишга ундашдир.

Дарҳақиқат аксарият ҳолларда фуқаролар ўзларининг ҳуқуққа хилоф фаолиятини ҳас-пўшлаш ёки ўз манфаати йўлида мансабдор шахсни ноқонуний хатти-ҳаракатга ундаш ёхуд қонуний вазифаларини бажаришдан тийишни кўзлаб пора таклиф қилишганлигини ушбу турдаги жиноятларни таҳлил қилганимизда гувоҳи бўлмоқдамиз.

Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси жиноят қидирув бўлими бошлиғи 2018 йилнинг 5 ноябрь куни ўз раҳбариятга тегишли тартибда мурожаат қилиб, Қўшкўпир туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, илгари судланган, А.А. исмли шахс ўзига 500 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилаётганлиги тўғрисида маълум қилган.    

Шундан кейин ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари  ҳамкорлигида шу куни ўтказилган тезкор тадбир жараёнида ички ишлар ходимига 500 АҚШ долларини пора тариқасида беришга уринган фуқаро А.А.нинг қилмиши фош этилди. Чет эл валютаси ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолатда ҳам фуқаро ички ишлар бўлимида мавжуд бўлган мурожаат юзасидан олиб борилаётган суриштирув ишлари доирасида ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилишини олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимига пора таклиф қилганлиги аён бўлди.

Ички ишлар ходимини пора эвазига оғдириб олишга уринган ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Пора бериш орқали “тинчитмоқчи” бўлган ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган суриштирув ишлари якунлангач қўшимча қарор қабул қилинади.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй