26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

admin | 25-06-2017 | 16414

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

26 июнь – “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан ҳар йили таълим муассасаларида, корхона ва ташкилотларда учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш анъанавий тусга айланган.

Бу йил гиёҳвандликка қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида,  Хоразм вилояти Ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамкорлигида “Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида 25 июнь куни Урганч шаҳрида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоятимизнинг санъат ва спорт юлдузлари, иқтидорли ёшлари ўзларининг чиқишлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашдилар.

Тадбирда иштирок этган  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раисининг ўринбосари С.Палванов, ушбу тадбирни юқори савияда ташкил этишда ҳамда тадбирни ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлашда иштирок этган барча ички ишлар органлари ходимларига, қатнашчилар номидан миннатдорчилик билдириб, барчани гиёҳвандликка қарши курашда фаол қатнашишга чорлади.

 

 майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими

 

 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй