“Марихуана”ни пулламоқчи бўлганди

admin | 23-11-2018 | 340

“Марихуана”ни пулламоқчи бўлганди 

Умр заволи бўлмиш гиёҳвандлик воситаларини жамиятимизда қонунга хилоф равишда айланишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар доимий равишда олиб борилади.

Гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш борасида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан 2018 йил 21 ноябрь куни Хонқа туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир жараёнида, 1,88 грамм “марихуна” гиёҳвандлик воситасини танишига 300 000 сўмга пулламоқчи бўлган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1965 йилда туғилган, С.У.нинг қилмиши фош этилиб, жиноят устида қўлга олинди. Шундан кейин гиёҳфурушнинг ёни кўздан кечирилганида 0,63 грамм, уйида ўтказилган тинтув жараёнида эса 72,1 грамм ана шу турдаги “заҳри қотил”ни келгусида пуллаш мақсадида сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан, ўзгаларнинг ширин ҳаётига “заҳар” солиш эвазига бойлик орттирмоқчи бўлган ушбу кимсага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми ва 25-273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй