Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг!

admin | 23-11-2018 | 379

Газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг!

 

Ҳаво ҳарорати пасайиши билан аҳоли ўз хонадонларини иситиш мақсадида  турли иситиш мосламаларидан фойдаланишни бошлайди. Бу ўринда табиий газ орқали ишлайдиган иситиш мосламаларининг ҳам салмоғи анчагина. Албатта бу жараёнда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлик талаб этилади. Акс ҳолда ҳар қандай эътиборсизлик ёки белгиланган қоидаларга риоя қилмаслик турли кўнгилсизликларга сабаб бўлади.

2018 йилнинг 22 ноябрь куни тунда Урганч шаҳрининг Амударё кўчасида яшовчи фуқаро уйининг ювиниш хонасидаги сув иситиш қозонини тагига гугурт чақишдан олдин, хонага сизиб чиққан табиий газ ҳидига аҳамият бермаганлиги натижасида, хонада тўпланиб қолган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан кучли чақнаш келиб чиққан.

Чақнаш натижасида юзи ва қўли термик қўйган хонадон соҳиби шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, хонадонингиз ёки ишхонангизда газ ҳидини сезсангиз, олов ёки учқун чиқарувчи воситалардан фойдаланманг, электр жиҳозларини электр тармоғига уламанг, шунингдек энергиясига уланиб турган жиҳозларни тармоқдан ажратманг, дарҳол дераза ва эшикларни очиб, ҳонадаги ҳавони алмаштириш чоралари кўринг, газ тармоғида носозликни аниқласангиз, мутаҳассисларга мурожаат қилинг!

Шунингдек, ўтин ёки қўмир ёрдамида иситадиган мослама(печ)лардан фойдаланишда, албатта ҳаво айланиши ва дудбўронларнинг созлигига аҳамият қаратинг!

Сиз юқоридаги оддий қоидаларга амал қилиш орқали ҳаётингиз, соғлиғингиз ва мол-мулкингизга путур етказувчи турли ноҳуш холатларни олдини олган бўласиз.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй