Уқувсизлик оқибати

admin | 24-11-2018 | 365

Уқувсизлик оқибати

Бугунги кунда мамлакатимизда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун бир вақтнинг ўзида барча автомобиль йўлларида йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат олиб боришларини таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Бундай жараёндан фойдаланиб қолмоқчи бўлган, транспорт воситаларини бошқариш учун хеч қандай ҳуқуқи ва тажрибаси бўлмаган айрим фуқаролар ўзига тегишли бўлмаган транспорт воситалари бошқариб автомобиль йўлларига чиқиш холатларини гувоҳи бўлмоқдамиз.

2018 йилнинг 23 ноябрь куни Қўшкўпир туманининг “Айронкўл” маҳалласида содир бўлган  йўл-транспорт ҳодисаси ушбу мудҳиш ҳодиса сабабчилари ва яқинларининг хотирасида абадий доғ бўлиб қолиши табиий. Чунки, шу куни отасига тегишли бўлган “Дамас” русумли автомашинани ҳеч қандай хужжатларсиз бошқармоқчи бўлган, 2000 йилда туғилган С.Н. уқувсизлиги ва тажрибасизлиги сабабли, автомашинани бошқариш пайтида хавфсизлик чораларини кўрмасдан, автомашина орқасида турган бувини уриб юборади. Шифохонада кўрсатилган тиббий ёрдам ҳам жабрланувчини хаётини сақлаб қола олмади.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шуни унутмаслигимиз керакки йўл-патруль хизмати инспекторлари кунни тунга улаб хизмат олиб боришларининг боиси авваламбор йўл ҳаракати иштирокчиларининг “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя қилишларини таъминлаш орқали турли йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилгандир. ЙПХ инспекторларининг кўзини шамғалат қилиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган йўл ҳаракати иштирокчилари эса ҳуқуқий маданиятсизлиги билан ўзининг ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остида қолдираётганликларини эсда тутишлари лозим.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими    


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй