“Трамадол” савдоси фош этилди

admin | 25-11-2018 | 360

“Трамадол” савдоси фош этилди

Барчамизга маълумки, инсон соғлиғи ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатишда гиёҳвандлик воситалари билан бир қатордан психотроп моддалар ҳам ўрин олган. Шу боис, қонунларимизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш учун бир хил жавобгарлик белгиланган. Бугунги кунда хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган турли хилдаги психотроп моддаларни республикамизга  яширинча олиб кириб, уларни қонунга хилоф равишда сотишга уриниш холатлари аниқланмоқда.

2018 йилнинг 23 ноябрь куни Боғот тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир жараёнида, шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган, А.С. ўзида психотроп моддаларни сақловчи 5 та конвалютада жами 50 дона “Трамадол” таблеткаларини танишига қонунга хилоф равишда 180 000 сўмга сотаётганида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй