Қиморбоз маҳалладошлар

admin | 26-11-2018 | 386

Қиморбоз маҳалладошлар

Қимор ўйинларининг салбий оқибатлари тўғрисида кўп ва хўп тўхталганмиз. Қимор ўйинлари орқали бойлик тўплаб, умри давомида роҳат фароғатда яшаган инсонни ҳеч қаерда учрата олмайсиз, чунки таваккалчиликка асосланган бу каби ўйинларда омад ҳамиша келавермайди. Омадсизликка учраган шахслар  эса турли жиноятларга қўл уришга тайёр манқуртга айланганлиги тўғрисида ҳам кўп бора эшитганмиз.

Кўшкўпир туманининг “Шихмашхад” маҳалласида яшовчи бир гуруҳ махалладошлар, яъни, М.Ў, Ш.Қ, Д.Ш ва О.Қ лар 2018 йилнинг 18 ноябрь куни ўз “омадларини қиморда синаб кўрмоқчи” бўлишади. Уларга бу борада 1961 йилда туғилган маҳалладоши Ж.Ш. ўз “ёрдамини” таклиф қилди. “Қандай ёрдам берган экан?”, деб қизиқишингиз табиий, 57 ёшни қоралаб, сочлари оқарган ушбу шахс, ҳар бир ўйин учун 2 000 сўмдан пул олиш шарти ўз уйини маҳалладошлари учун қиморхонага айлантирди. Шу куни қиморда омадини синаб қўрмоқчи бўлган ва уйида қиморхона ташкил этиб, қонунга хилоф равишда бойлик орттирмоқчи бўлган маҳалладошларнинг режалари        ички ишлар ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида саробга айланди. Чунки, қиморбоз маҳалладошларнинг қиморга тиккан 810 000 сўм пуллари ва ўйин карталари, ўзини “қиморхона хўжайини” санаб ўтирган хонадон эгасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Ҳаётда муваффақиятга меҳнат ила эришишга ҳаракат қилинг, зеро “Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик”.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй