Фахш батқоғидан сақланинг

admin | 28-11-2018 | 352

Фахш батқоғидан сақланинг

Асли, Хоразм вилоятининг Боғот туманидан бўлган, 1986 йилда туғилган, Маъмура (исмлар ўзгартирилган) исмли аёл эридан ажрашгач, бир нафар фарзанди билан, Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида ижара асосида яшай бошлади. Бахтга қарши у яшаётган уйдаги хонадонлардан бирида, асли Хива туманидан бўлган, 1999 йилда туғилган Малика исмли аёл ҳам ёлғиз ўзи ижарада яшаб келаётган эди. Ушбу икки аёлни ҳаёсизлик тақдир йўлларида учраштирган десак ҳеч қандай муболаға бўлмайди. Чунки, ушбу дугоналар ўз ор-номусини сотиб бойлик орттириш режасини тузишди. Режага асосан, мижозларни топиш, зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда ҳисоб-китобни амалга ошириш ишларини Маъмура ўз зиммасига олди, “мижоз”ларга хизмат қилиш эса, ҳали ёшлиги ва чиройи ўзини тарк этиб улгурмаган Маликанинг чекига тушди.

Режадаги ишлар “ҳамирдан қил суғургандек” силлиқ кўчаётган эдию, лекин ушбу дугоналарнинг қинғир ишларидан хабар топган ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган  навбатдаги тезкор тадбир жараёнида барчасига чек қўйилди.

2018 йилнинг 13 ноябрь куни ўз уйида навбатдаги 2 нафар мижоздан 200 000 сўм пулни олиб, уларни Малика билан “ёлғиз қолдирган” Маъмуранинг қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан, ўзгаларни фахш ботқоғига тортмоқчи бўлган “фоҳишахона бекаси”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй