Фуқаролар учун яна бир қулайлик

admin | 28-11-2018 | 270

Фуқаролар учун яна бир қулайлик

Юртимизда автомототранспортга эга фуқароларнинг сони кундан-кунга ортиб бораётганлиги инобатга олиниб, ушбу фуқароларнинг автомотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиларини олиш, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни топшириш ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жараёнларидаги турли ноқулайликлар, ҳусусан тирбандлик ва олис масофаларга бориб-келиш муаммоларини бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги ва вилоят ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан Хоразм вилоятининг Шовот туманида ЙҲХБнинг 2-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Ушбу масканни фойдаланишга топшириш жараёнида 2018 йилнинг 27 ноябрь куни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ва Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Шу куни рамзий лента кесилганидан кейин иш жараёнлари бошланди ҳамда дастлабки давлат рақам белгилари ва ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилди.

Фуқаролар учун барча қулайликлар яратилган ушбу маъмурий бино сўнгги русумдаги оргтехника воситалари билан жиҳозланган.    

Мазкур бўлинма хизматидан Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир туманларида истиқомат қилувчи фуқаролар фойдаланадилар. Шу сабабли ушбу туманларда рўйхатдан ўтган жисмоний ва юридик шахслардан эндиликда ўзларига тегишли автомотранспорт воситаларига давлат рақам белгиларини олиш ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳон топшириш масалаларида 2-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасига мурожаат қилишларини сўраймиз.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй