Ўғирлик фош этилди

admin | 01-12-2018 | 221

Ўғирлик фош этилди

Ахборот технологиялари асрида яшар эканмиз, бугунги кунда жамиятимиздаги вояга етган ҳар бир шахснинг уяли телефондан фойдаланиши кундалик эхтиёж сифатида баҳоланади. Шундай экан кундалик хаётимизда фойдаланиб келаётган ушбу уяли телефон аппаратлари қандайдир таъмирга мухтож бўлиб қолиши ҳам табиий жараён.

Гурлан туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган А.Санжар, фуқароларнинг таъмирталаб уяли телефон аппаратларини таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб, ҳам рўзғорини бут қилиш, ҳам ўзларга ёрдам бериш мақсадида Гурлан туманидаги буюм бозори ҳудудида мўжазгина шаҳобча очиб, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган эди. Қисқа вақт ичида ўз ишининг ҳадисини олган ушбу тадбиркорга ўз уяли телефон аппаратини таъмирлатиш учун мурожаат қилувчилар сони ҳам сезиларли даражада ортиб қолди.

2018 йилнинг 12 ноябрь куни эрталаб ишга келган Санжар ўзига тегишли устахонанинг эшиги  очиқлиги ва у ердаги уяли телефон аппаратларидан айримлари жойида йўқлигини кўриб, туман ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилди. Олинган хабар асосида зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойи синчковлик ила кўздан кечирилиб, суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Тезкор ходимларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида жиноят  “иссиқ изи”дан фош этилди.

Ушбу ўғирлик жиноятини Гурлан томонида яшовчи, 2000 йилда туғилган В.Ж. содир этилганлиги ва устахонадан ўғирлаган умумий нархи 2 990 000 сўм бўлган уяли телефон аппаратларидан биттасини сотишга ҳам улгурганлиги маълум бўлди. Шунингдек унинг уйидан яна 5 та уяли телефон аппаратлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди ва ўзига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй