Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида

admin | 02-12-2018 | 218

Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш йўлида

 

Юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида турли туризм инфратузилмаларини яратиш билан биргаликда сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, очиқ осмон остидаги музей дея таърифланадиган Хива шаҳрига ташриф буюрадиган хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси таркибида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг ташкил этилганлиги  ҳам бунга яққол мисолдир.

Аксарият қисми камида икки ёки учта хорижий тилда эркин сўзлаша оладиган йигит-қизлардан жамланган ушбу бошқарма шахсий таркиби бугунги кунда нафақат Хива шаҳрида балки Хоразм вилоятининг рамзий дарвозалари бўлмиш Урганч халқаро аэропортида ва Урганч темир йўл вокзалида ҳам ўз хизмат фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Янги ташкил этилган ушбу бошқарма шахсий таркибини замонавий транспорт ва коммуникация воситалари билан таъминланаётганлиги уларнинг хизмат самарадорлигини янада оширишга омил яратмоқда.

Хусусан Хива шаҳридаги “Ичон қалъа” мажмуасида хизмат олиб борувчи ходимларнинг ихтиёрига “Segway” ҳаракатланиш воситаларининг топширилганлиги уларнинг узлуксиз равишда “Ичон қалъа”нинг тор кўчаларини айланиб юриш имконини берди.

Шунингдек, зарурат туғилганда боғланиш учун хизмат телефонларининг рақамлари ташқи деворларига қайд этилган шинам ва қулай пост пунктларининг ташкил этилганлиги ҳам сайёҳлар ва хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларининг янада яқинлашуви ва ўзаро ишончнинг ортишига хизмат қилмоқда.

Сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби эзгу ишларнинг самарасини бугун халқаро ташкилотлар томонидан юксак баҳоланаётганлигида ва сайёҳлар оқимининг кундан-кунга ортиб бораётганида ҳам кўришимиз мумкин.


подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй