Шифокор аёл ногирон фуқародан таъмагирлик қилди

admin | 02-12-2018 | 187

Шифокор аёл ногирон фуқародан таъмагирлик қилди

Боғот туманидаги кўп тармоқли поликлиникада психиатр бўлиб ишловчи, 1957 йилда туғилган А.Г. исмли шифокор аёл, тиббиёт соҳасидаги анча йиллик иш фаолияти давомида қанчадан қанча беморларга шифо улашиб, халқнинг хурмат эътиборига сазавор бўлганди. Агар у ҳузурига синглисини ногиронлик гуруҳини ўзгартириш масаласида мурожаат қилиб келган, Боғот туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.С.нинг мурожаати юзасидан қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдам кўрсатганида эди унинг халқ орасида обрўси бунданда юксалган бўларди.

“Аёл дардини аёл тушунади” дейишарди, лекин бу гал ундай бўлмади, ўзининг ёнига нажот истаб келган қизи тенги аёлдан моддий наф кўриш режаси, ушбу шифокор аёлга “қимматга” тушадиган бўлди. Чунки у Д.С.га синглисининг мавжуд 2-гуруҳ ногиронлигини келгусида 1-гуруҳга ўзгартириш масаласида танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан ўзи талаб қилган 500 000 сўм пулларни олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш орган ходимлари томонидан қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 28-211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй