“Рамазон ҳайити” муборак

admin | 26-06-2017 | 20722

“Рамазон ҳайити” муборак

Мамлакатимизда фуқароларнинг виджон эркинлиги асосий Қонунимиз -Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида  кафолатланган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифи билан жорий йил 26 июнь куни республикамиз ҳудудида “Рамазон ҳайити” байрамини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Адлия бошқармасида рўйхатдан ўтган,  вилоятимиздаги барча 97 та  масжидларда 26 июнь куни эрталаб ибодат маросимлари юқори савияда ўтказилди.

Ибодат маросимида иштирок этганлар, юртимиздаги тинчлик-тотувлик, тўкин-сочинлик учун шукроналик қилишиб, оламдан ўтганларнинг хотирасига  дуо қилдилар.

Вилоятдаги байрам тадбирларини ўтказиш вақтида намунали жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда, вилоят ички ишлар органларининг барча ходимлари фаол қатнашдилар.

 

майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй