Шохсупада лицей ўқувчилари

admin | 05-12-2018 | 167

Шохсупада лицей ўқувчилари

Жисмоний чиниқиш ва тайёргарликни мунтазам ошириб бориш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хизмат фаолиятининг бир қисми ҳисобланади. Албатта бу борада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида турли спорт мусобақаларининг ўтказилиши эса жисмоний тайёргарлик машғулотларининг сифат ва самарадорлигини белгилаб беради десак муболаға бўлмайди.

Куни кеча, яъни 2018 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича  мусобақа ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Хоразм Академик лицейи спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақаларда Хоразм вилояти Божхона бошқармаси, Урганч шаҳрида жойлашган 7026-сонли ва 53008-сонли ҳарбий қисмлар хизматчилари шунингдек Мудофаа Вазирлигига қарашли Урганч шаҳридаги “Темурбеклар мактаби” ҳамда ИИВнинг Хоразм Академик лицейи ўқувчилари ўзаро куч синашдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда ўзларининг маҳоратларини намоён этган ИИВнинг Хоразм Академик лицейи ўқувчилари фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб, шохсупанинг энг юқори поғонасига жойлашган бўлсалар, шоҳсупанинг иккинчи ва учинчи ўринларидан 53008-сонли ҳарбий қисм хизматчилари ва “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари жой олишди.

Мусобақа ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими





Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй