“Опий” савдоси фош этилди

admin | 05-12-2018 | 171

“Опий” савдоси фош  этилди

Дунё миқиёсида олиб қарайдиган бўлсак, айрим статистик маълумотларда ноқонуний бойлик орттиришда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси, қурол-яроғ ва одам савдоси билан биргаликда юқори поғоналардан жой эгаллаганлигининг гувоҳи бўламиз.

Мамлакатимизда бу турдаги ноқонуний савдоларнинг олдини олишга, таъбир жоиз бўлса батамом илдизини қуритишга қаратилган кенг қамровли тезкор профилактик чора-тадбирларнинг амалга оширилаётганлиги натижасида эришган ижобий ютуқларимиз ҳалқаро ҳамжамиятнинг юксак эътирофига сазавор бўлмоқда.

Лекин, шундай бўлсада, жамиятимизда гиёҳвандлик воситаларининг савдоси орқали ноқонуний бойлик орттириш мақсадида қалтис ишга қўл ураётган шахслар аҳён-аҳёнда учраб туради. 

2018 йил 25 ноябрь куни Боғот тумани ИИБ ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг қонунга хилоф савдоси билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш мақсадида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир жараёнида, 0,98 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини танишига 400 АҚШ долларига сотаётган, Ҳазорасп туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган Ж.Ў. жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан эхтиёт чораси сифатида қўлга олинган гиёҳфурушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй