Ёнғинда эгизаклар жароҳат олишди

admin | 06-12-2018 | 144

Ёнғинда эгизаклар жароҳат олишди

Мана юртимизга қишнинг қировли кунлари кириб келди. Албатта бундай даврда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан фуқароларнинг хонадонлари ва халқ хўжалиги объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашга доир тарғибот ташвиқот ишлари кучайтирилади.

Афсуски шундай бўлсада турли сабабларга кўра ёнғинлар содир бўлмоқда. Ачинарлиси ушбу ёнғинларнинг айримлари инсонларнинг турли даражадаги тан жароҳати олиши ёки ўлими билан якун топишидир.

2018 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00да Боғот тумани ёнғин хавфсизлиги бўлимига шу туманда яшовчи, 1979 йилда туғилган М.Ш.нинг уйида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида келиб тушган хабарга асосан, ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган ёнғин ўчириш экипажи томонидан олов қисқа муддатда жиловланди. Ёнғин натижасида уйнинг 30 метр квадрат том қисми ва айрим уй жихозлари ёниб зарарланган. Энг ачинарлиси уйнинг ёнғин келиб чиққан хонасида ёлғиз қолдирилган хонадон эгасининг эндигина бир ёшдан ошган эгизак фарзандлари турли даражада қуйиш тан жароҳатини олишди. Олов орасидан олиб чиқилган эгизаклар шифохонага ётқизилиб, тезда тиббий муолажа ишлари олиб бошлаб юборилди.

Ёнғиннинг келиб чиқиб сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.      

Азиз юртдошлар, уйларингизни иситишда қўлбола ва ностандарт мосламалардан фойдаланманг, электр ёрдамида иситадиган мосламалардан фойдаланишда электр токини ўтказиш симларининг чидамлилигини инобатга олинг, иситиш қозонларининг дудбўронларини тез-тез тозалаб туринг, дудбўронларни уй шифти орқали олиб ўтишда унга яқин масофаларда тез алангаланувчи қурилиш материалларидан фойдаланманг, газ плитаси ёқиб қўйилган уйда ухламанг, кийимларни газ плитасининг устида қуритманг ҳамда бино иншоатлар ичида ва уларга яқин масофаларда очиқ оловлардан фойдаланманг, шунингдек уйда ёш болаларни ёлғиз қолдирманг ва уларнинг олов билан ўйнашларига йўл қўйманг.

Юқоридаги оддий қоидаларга риоя қилишлик Сизни ёнғинлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган турли нохуш ҳолатлардан асрайди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй