“Қидирув”: Чора-тадбирлар самараси

admin | 09-12-2018 | 1154

“Қидирув”: Чора-тадбирлар самараси

 

Айрим шахслар борки оқибатини ўйламасдан қонунга хилоф хатти-ҳаракатни содир қилишадию, қонун олдида жавоб беришга навбат келганида эса “дўппи торлик” қилиб “қуён” бўлиб қолишади.

Аммо, қонунбузарлик учун жазонинг муқаррарлиги принципини амалга ошириш учун ички ишлар органлари томонидан ушбу тоифа шахсларни қидириш ва ушлаш борасида олиб борилаётган ишлар бир зум ҳам эътибордан четда қолдирилмайди.

Жумладан, содир қилган фирибгарлик жинояти учун 2018 йилнинг октябрь ойидан буён қидирилаётган, Хонқа туманида яшаган, 1977 йилда туғилган Б.Ш. 2018 йилнинг 5 декабрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Давлатимиз чегарасидан ўтиб-қайтиш қоидаларини қасддан бузганлиги учун қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови бошлашини билан “қуён” бўлиб қолган, Боғотлик, 1973 йилда туғилган, Э.С.  ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 2018 йилнинг 7 декабрь куни Ҳазорасп тумани ҳудудида ушланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Содир этган ўғирлик жинояти учун 2018 йилнинг сентябрь ойидан буён қидирилаётган, Шовот туманида яшаган, 2000 йилда туғилган Ж.Н. Хива тумани ИИБ ходимлари томонидан 2018 йилнинг 8 декабрь куни Тошкент шаҳри ҳудудида ушланди.

Бундан ташқари жиноят содир этгач республикамиз ҳудудидан чиқиб кетган шахсларни мамлакатимизга қайтариш борасида уларнинг яқин қариндошлари орқали олиб борилаётган тушунтириш ишлари бугун ўзининг самарасини бермоқда. Хусусан, 2017 йилнинг сентябрь ойида таркибида гиёҳвандлик воситаларини сақловчи экинларни етиштириш ва ўтказиш билан боғлиқ жиноятлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноят иши судга оширилганида, жазодан қутилиб қолиш мақсадида Россия Федерациясига чиқиб кетган, Урганч туманида яшаган, 1984 йилда туғилган Х.Ж. билан оила аъзолари орқали амалга оширилган мулоқот жараёнидаги тушунтиришлар самараси ўлароқ, ушбу шахс 2018 йилнинг 4 декабрь куни Россия Федерациясидан Урганч халқаро аэропортига келган пайтида қўлга олинди ва унга нисбатан белгиланган “қамоқ” тарзидаги эхтиёт чорасининг ижросини таъминлаш учун тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Содир этилган қонунбузарлик учун жазодан қутилиб қолиш мақсадида тергов ва суд органларидан яшириниш бесамар эканлигини юқоридаги вазиятлар орқали кўришингиз мумкин. Энг тўғри йўл қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни (ёки ҳаракатсизликни) содир этишдан тийилишдир.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй