Чақалоқ савдосининг олди олинди

admin | 10-12-2018 | 771

Чақалоқ савдосининг олди олинди

  

Жамиятимизда шундай тоифадаги манфур шахслар борки, улар моддий манфаат эвазига ўз яқинларидан воз кечишгача боришади ҳамда уларнинг мазкур қилмиши охир-оқибат жиноят билан якунланади.

Жумладан, Урганч шахрида яшовчи Бахорой (исмлар ўзгартирилган) таниши Заҳро билан тил бириктириб, қизи Ойхонимнинг никоҳсиз туғилган фарзандини моддий манфаат кўриш ниятида сотиш  пайига тушади.

2018 йилнинг 28 май куни Баҳорой неварасини  3.000 АҚШ доллари эвазига Урганч туманида яшовчи фуқарога сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан  ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир жараёнида  жиноят устида ушланган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари Урганч тумани ИИБ терговчиси томонидан олиб борилиб, жиноий шерикларнинг қилмишлари тўлиқ фош этилди. Жиноий қилмишлари 2018 йил 8 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Урганч тумани судида кўриб чиқилган ушбу кимсаларнинг кирдикорлари судда  ўз исботини тўлиқ топди ва уларга нисбатан адолатли жазо тайинланди.  

Уларга нисбатан суд томонидан тайинланган жазо албатта қачондир тугайди, аммо уларнинг ўз виждони ва норасида гўдак олдидаги жавобгарлиги ниҳоясига етармикин?

 

катта лейтенант Ж.Бобожонов, Урганч тумани ИИБ терговчиси


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй