Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

admin | 13-12-2018 | 698

Эхтиёт бўлинг, фирибгар!

 

Фирибгарлик жиноятларини таҳлил қилар эканмиз, уларнинг аксариятида, айбланувчи даставвал фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини ўрганади, ундан кейин эса ушбу фуқароларга шу масалани ҳал қилишда ўзининг ёрдамини таклиф қилади. Бундай ҳолатда кўпчилик фуқаролар ушбу шахсга “нажот фариштаси” сифатида қараб, ўзларининг маблағларини қўш-қўллаб топширишади. Оқибат эса ўзингизга маълум, орадан бироз вақт ўтиб, ўз маблағини қўш-қўллаб топширган фуқаро фирибгарнинг домига тушганлигини англаб етади, бу пайтга келиб ғишт қолипдан кўчган бўлади.

Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган М.М. ҳам ўзгаларнинг маблағини ишончига кириб ўзлаштиришда шу йўлдан борди. У Урганч шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган З.Алимованинг уй-жойга муҳтож эканлигини, шу мақсадда жамғариб қўйган озми-кўпми пули борлигини билгач, ўзига Урганч шаҳар Ҳокимлиги томонидан берилаётган имтиёзли нархдаги квартирани унга беришини айтади. Табиийки З.Алимова уй-жой масаласини бундай осонлик билан ҳал этиш масаласида ёрдамини таклиф этган “нажот фариштаси”га 2018 йилнинг июнь ойида жамғармасидаги 32 820 000 сўм пулни ўз қўли билан бериб юборади.    

Орадан кўп ўтмасдан ғалвир сувдан кўтарилиб, барчасига ойдинлик киритилди.

М.М. алдов йўли билан қўлга пулларни ўзига ажратилган имтиёзли квартиранинг дастлабки бадали учун банкка тўлагач, шундан кейин квартирани З.Алимованинг номига расмийлаштириб бермаслик учун Россия Федерациясига кетиб қолган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.М. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй