Психотроп савдоси фош этилди

admin | 13-12-2018 | 778

Психотроп савдоси фош этилди

Бугунги кунда жамиятимизда ёшларни ўзининг домига тортмоқчи бўлган хавфли иллатлардан бири сифатида психотроп моддаларни ҳам айтишимиз мумкин.

Шу боис психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишини (савдоси ва истеъмолини) олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бу борада 2018 йилнинг 4 декабрь куни Хоразм вилояти ва Урганч шаҳри ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, жами вазни 10 грамм бўлган 200 дона, таркибида психотроп моддаларни сақловчи “Трамадол” таблеткаларини қонунга хилоф равишда 1 200 000 сўмга сотишга уринган, Ҳазорасп туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Б.С. ва 1972 йилда туғилган М.Қ.лар жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан оғуфурушларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй