Хизмат автомашиналари топширилди

admin | 14-12-2018 | 410

Хизмат автомашиналари топширилди

 

Ички ишлар органларини том маънода халқ манфаатлари учун хизмат қилишини ҳамда фуқароларнинг ички ишлар органларига қиладиган мурожаатлари ўз вақтида ва қонуний ҳал этилишини таъминлаш мақсадида бундан бир йил олдин ҳуқуқий экспримент тариқасида Урганч шаҳар Ички ишлар бўлими негизида Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси шу билан биргаликда шаҳардаги 4 та секторда 4 та ички ишлар бўлимлари ташкил этилган эди.

Ички ишлар органларида амалга оширилган ва оширилаётган шу каби ислоҳотлар ўтган бир йиллик даврда ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Буни содир этилган жиноятларнинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Хоразм вилоятида 38 фоиздан, Урганч шаҳрида 43 фоиздан ортиқ камайганлигидан ҳам кўришимиз мумкин.

Шуларни инобатга олган ҳолда Урганч шаҳри ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2018 йилнинг 14 декабрь куни Урганч шаҳридаги 4 та ички ишлар бўлимларининг ҳар бирига “Nexia-3” хизмат автомашиналари хизматда фойдаланиш учун топширилди.

 Тантанали тарзда бўлиб ўтган ушбу тадбирда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Н.Раҳмонов иштирок этди ва ходимлар учун яратилаётган бу каби қулайлик ва ғамҳўрликлар иш фаолияти жараёнида ўзининг ижобий самарасини бериши лозимлигини, бунинг учун ҳар бир ходим халқ  манфаатларини ҳар нарсадан устун қўйишлари кераклигини яна бир бор уқтириб ўтди.

Хизмат автомашиналарининг ён томонига “Халқ манфаатларига хизмат қилиш муқаддас бурч” шиорининг битилганлиги ҳам бежизга эмас албатта.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

Ахборот маркази хизмати


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй