Сув ҳақига хиёнат қилмоқчи эди

admin | 15-12-2018 | 2759

Сув ҳақига хиёнат қилмоқчи эди

 

 “Туямўйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасининг Урганч шаҳар бўлимида пайвандчи бўлиб ишловчи, 1984 йилда туғилган А.Т. ўзи ишлаб келаётган корхона манфаатларидан шахсий манфаатини устун қўйиб, бошлаган қинғир қилмиши фош бўлиб, нафақат касбдошлари олдида уятга қолди, балки қонуний жавобгарликка ҳам тортиладиган бўлди.

Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро С.Рўзметова ичимлик сувидан бўлган қарздорлиги 5 000 000 сўмдан ортиқ бўлганлигини эшитиб, хафсаласи пир бўлиб турганида А.Т. унга мазкур қарздорлик бартараф этиш бўйича ўз “ёрдамини” таклиф этади. Бунинг учун эса С.Рўзметова унга 3 000 000 сўм бериши кифоя эди. Фуқарода истеъмолчи сифатидаги масъулияти кучлилик қилдими ёки фирибгарнинг тузоғига тушиб қолишдан хавфсирадими, бунисини билмадик, лекин у  пайвандчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиб, қонунга итоаткорлигини намоён этди.

2018 йилнинг 6 декабрь куни мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида фуқаро С.Рўзметованинг ишончига кириб, унинг 2 800 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли ўзлаштирмоқчи бўлган А.Т. жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй