Гиёҳфуруш қўлга олинди

admin | 15-12-2018 | 731

Гиёҳфуруш қўлга олинди

Урганч шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида яна бир гиёҳфурушнинг қилмишлари фош этилди.

2018 йил 11 декабрь куни Урганч шаҳрида 2,28 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда танишига 400 000 сўмга сотишга уринган, Урганч шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган Н.А. ички ишлар ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Шундан кейин уни ёнлари ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, келгусида ўтказиш мақсадини кўзлаб, ана шу турдаги гиёҳвандлик воситасидан яна 4,65 граммини чўнтагида сақлаб қўйганлиги маълум бўлди.

Гиёҳфурушга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй