“Яшил йўлак” орқали ўтаётган фуқаро нега тўхтатилди?

admin | 19-12-2018 | 2667

“Яшил йўлак” орқали ўтаётган фуқаро нега тўхтатилди?

Хоразм вилояти божхона бошқармасининг “Урганч аэропорт” чегара божхона пости ходимларида қўшни мамлакатдан учиб келган, “яшил йўлак” орқали ўтаётган фуқаро М.Ш.нинг ҳатти-ҳаракатлари шубҳа уйғотди.
 
Шундан сўнг, божхоначилар томонидан холислар иштирокида ушбу шахс текширилганида, унинг уяли телефони хотирасидан 115 дона диний мазмундаги аудиофайллар борлигини аниқланди.
Эксперт хулосасига кўра, ушбу аниқланган аудио файллар ичида 3 дона тақиқланган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи аудиофайллар борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан фуқаро М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Хоразм вилояти Божхона бошқармаси 
катта инспектори 
капитан
Н.Давлетов


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй