“Багатир” эгасига қайтарилди

admin | 22-12-2018 | 2690

“Багатир” эгасига қайтарилди

 

Ҳайвонот олами тўғрисидаги кўрсатувларни кўриш жараёнида, ҳар қандай жонивор ўз боласига қанчалик ғамхўрлик қилса, турдошининг боласига ҳам бундан кам бўлмаган даражада ғамхўрлик қилишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ваҳоланки, уларда онг тўлиқ ривожланмаган, балки онгнинг илк куртаклари бўлади.

Табиатда энг олий ва онгли мавжудот сифатида тан олинган инсонларнинг айримлари борки, уларнинг қилмишларини кўриб, “наҳотки ушбу инсонларда онгнинг илк куртаклари ҳам уйғонмасдан қолган бўлса” деб ўйлайсиз.

Бунга мисол тариқасида Гурлан туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган, А.М. нинг қилмишини келтиришимиз мумкин. У 2018 йил 20 декабрь куни Гурлан туманидаги 42-сонли мактаб олдида турганида, шу мактабнинг 7-синф ўқувчиси велосипедини мактаб олдида қолдириб, ичкарига кириб кетиши билан, унинг велосипедини ўғирлаб, уйига равона бўлади.

Боланинг кўзидан тўкилган ёшнинг уволидан қўрқмаган ушбу шахснинг қилмиши, ички ишлар бўлими тезкор ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида  қисқа муддатда фош этилди.

Нархи 800 000 сўм бўлган “Багатир” русумли велосипеди ўзига қайтарилган боланинг қалби ва кўзи яна қувончга тўлди.         

Велосипед ўғрисига нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй