Тингловчиларнинг ота-оналари билан учрашув

admin | 27-06-2017 | 20200

Тингловчиларнинг ота-оналари билан учрашув

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан тасдиқланган режага асосан, ИИВ Академиясининг тингловчилари ҳар йили жамловчи органларда амалиёт ўтайдилар.  Бу эса албатта тингловчиларнинг хизмат кўникмаларига эга бўлишларини таъминлайди.

Шу кунларда Хоразм вилояти ИИБда амалиёт ўтаётган ИИВ Академиясининг 1 ва 3-босқич тингловчиларининг ота-оналари билан Хоразм вилояти ИИБда учрашув ўтказилди.

Учрашувда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник О.Д.Азимов ва ИИВ Академиясининг масъул ходимлари иштирок этишди.

Учрашув кун тартиби бўйича она-оналарга ИИВ Академияси фаолияти ёритилган видеокўрсатув намойиш этилиб, Академияда фанларни аъло баҳоларга ўзлаштирган ва жамоат ишларида фаол қатнашиб бошқа тингловчиларга ўрнак бўлган тингловчиларнинг она-оналарига ИИВ Академияси раҳбариятининг ташаккурномаси топширилди.  

Учрашувда сўзга чиққан тингловчилар ИИВ Академиясида ва амалиёт ўташ даврида вилоят ИИБда яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ота-оналар номидан сўзга чиққан, ИИВ Академиясининг 1-босқич тингловчиси Ортиқов Иззат Сотипбой ўғлининг отаси, истеъфодаги майор Сотипбой Ортиқов сўзга чиқиб, ўзи 28 йилдан ортиқ ички ишлар органларида хизмат қилиб нафақага чиққанлигини, хозирги кунда тўнғич ўғли сафдор Ортиқов Мансур ҳам Хива туман ИИБ қўриқлаш бўлимида хизмат қилиб келаётганлигини, ички ишлар органлари ходимлари учун яратилаётган шароитлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрлик учун алоҳида миннатдорчилик билдирди.

   Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими. 

 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй