Жазонинг шартлилиги бекор қилинди

admin | 22-12-2018 | 1021

Жазонинг шартлилиги бекор қилинди

 

Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан ўтиш қоидасини бузганлиги учун Урганч туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган, Э.А. га нисбатан суд томонидан 2015 йил сентябрь ойида озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо тайинланган бўлсада, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатлар эътиборга олиниб, тайинланган жазо шартлига алмаштирилиб, синов муддати белгиланган эди. Синов муддати давомида унга вақти-вақти билан ички ишлар органларида рўйхатдан ўтиб туриш, тунги пайтларда яшаш жойида бўлиш, яшаш жойини ўзгартириш зарурати туғилганда ички ишлар органларини хабардор қилиш каби мажбуриятлар юклатилганди. 

Аммо орадан бир ой ўтар ўтмас Э.А. суд томонидан қўлланилган инсонпарварлик тамойилининг қадрига етмасдан, ўзбошимчалик билан яшаш жойини ташлаб, республика ҳудудидан чиқиб кетади.     

Шундан кейин ички ишлар органлари томонидан унга нисбатан қидирув ишлари олиб борилди.

Икки йиллик қидирув ишларидан кейин, Э.А. қўшни Қозоғистон Республикаси ҳудудида ушланиб, 2018 йил 18 декабрь куни Хоразм вилоятига экстрадиция этилди.

Ўзига юклатилган мажбуриятларни бажаришдан қасддан бўйин товлаган ушбу шахс эндиликда озодликдан махрум қилиш жазосини ўтайдиган бўлди.    

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй