Мусобақа ғолиблари аниқланди

admin | 22-12-2018 | 311

Мусобақа ғолиблари аниқланди

 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш ҳамда улар ўртасида спортнинг “мини футбол” турини янада оммалаштириш мақсадида, 2018 йилнинг 21-22 декабрь кунлари Хоразм вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг кубоги учун спорт мусоқабаси бўлиб ўтди.

Унда Хоразм вилояти ИИБ, ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят Божхона бошқармаси, вилоят Солиқ бошқармаси, Миллий Гвардия ва Урганч шаҳрида жойлашган 53008-сонли харбий қисм ходимларидан ташкил топган терма жамоалар ўзаро куч синашдилар.

Икки кун давомида муросасиз кечган бахслардан сўнг финалга етиб келган  ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ терма жамоалари ўртасидаги ўйин иштироклар ва томошабинларда катта таассурот қолдирди. Ўйинда 3:2 хисоби билан ДХХ вилоят терма жамоаси ғалаба қозонди.

Мусобақалар якунига кўра ДХХ вилоят бошқармасининг терма жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, вилоят ИИБ терма жамоаси 2-ўринга сазавор бўлди, 53008-сонли харбий қисм терма жамоаси эса 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Мусобақа ғолибларига “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими




(суратда фахрли 2-ўринни қўлга киритган вилоят ИИБ терма жамоаси)


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй