Қиморбозларнинг қилмиши фош бўлди

admin | 23-12-2018 | 1228

Қиморбозларнинг қилмиши фош бўлди

 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддасига биноан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш таъқиб қилиниши боис бу турдаги жиноят билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш қўйиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан доимий равишда мақсадли чора-тадбирлар олиб борилади.

2018 йил 19 декабрь куни Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Хонқа туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган А.Ж. ўзининг яшаш уйида, шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Х., 1969 йилда туғилган Т.Қ., 1983 йилда туғилган Т.Ж. ва 1983 йилда туғилган И.А. ларнинг пул тиқиб қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги фош этилди.

Ҳодиса жойидан “қимор”га тикилган 5 877 000 сўм, 450 АҚШ доллари ва 5 000 Қозоқ тенгеси ҳамда ушбу пулларни бир “қиморбоз”нинг чўнтагидан ўзгасиникига ўтказиб туришга “сабабчи” бўлган ўйин карталари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

“Қиморхона хўжайини”га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй