Орқадан урилган пичоқ

admin | 26-12-2018 | 456

Орқадан урилган пичоқ

Тарихда ўз отасининг қотилига айланиб, “падарқуш” номига олган турли-туман насабдаги инсонлар тўғрисида эшитганмиз. Албатта уларнинг энг “таниқлиси” бобокалонимиз Мирзо Улуғбекнинг ўғли Абдулатифдир. Афсуски, бугунги хаётимизда ҳам аҳён-аҳёнда отасининг умрига зомин бўлган фарзандлар тўғрисида эшитиб қоламиз.

Ушбу жиноятларнинг тафсилотлари билан танишадиган бўлсангиз, аксарият ҳолларда ўғилни “ноқобил фарзанд бўлиб вояга етган экан” дейсиз беихтиёр. Аммо қиз фарзандни ўз отасининг қотилига айланишини ақлга сиғдира олмайсиз. Чунки қизларнинг оталарига меҳрибонлиги онгимизга чуқур сингиб улгурган.

1972 йилда туғилиб, Янгибозор туманида яшаб келган, Қ.Б.  2018 йилнинг 23 декабрь куни кечки пайтда оғир тан жароҳати билан Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага келтирилган. Афсуски шифокорлар томонидан кўрсатилган шошилинч тиббий ёрдам унинг хаётини сақлаб қола олмади. Шифохонага етиб келган ички ишлар ходимлари ҳолатга аниқлик киритиш учун суриштирув ишларини олиб боришганида, марҳумга ўз қизи, 1996 йилда туғилган М.Д. маиший муаммодан келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида пичоқ билан жароҳат етказганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими 


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй