Болажонларга қувонч улашиш йўлида

admin | 30-12-2018 | 2384

Болажонларга қувонч улашиш йўлида

 

Якунланаётган 2018 йилда Хоразм вилояти Ички ишлар органлари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, унга қарши курашиш билан биргаликда аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш, ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш борасида ҳам бир қатор хайрли ишларни амалга оширилди.

Янги йил кириб келиши арафасида Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти болажонларга қувонч улашиш учун ҳам турли тадбирларни амалга оширмоқдалар.

2018 йилнинг 29 декабрь куни дастлаб Урганч шаҳрида жойлашган “Болалар уйи”га ташриф буюрган бошқарма раҳбарияти, у ерда тарбияланаётган болажонлар учун байрам совғалари ва муассаса фаолиятида зарур бўладиган анжомларни топширдилар.

Шунингдек 29-30 декабрь кунлари Хоразм вилояти ички ишлар органлари ишчи хизматчилари ва хизмат вазифасини бажариш вақтида вафот этган ходимларнинг фарзандлари учун Хоразм вилоят мусиқали драма театрида байрам кечаси уюштирилди. Театр жамоаси томонидан ижро этилган “Ялқов шахзода” эртаги асосида саҳналаштирилган спектакль ва куй-қўшиқлар болажонларга байрам кувончини улашди.



Тадбир якунида барча болажонларга вилоят ИИБ Касаба уюшмаси томонидан ажратилган байрам совғалари топширилди.


подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй