Йўл қоидани ёқтиради

admin | 07-01-2019 | 2107

Йўл қоидани ёқтиради

Бугунги кунда мамлакатимизда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, айниқса бунда инсонларнинг ўлими ёки турли даражада тан жароҳати олиши билан боғлиқ ҳолатларга бутунлай чек қўйишга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиб, мақсадли  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Албатта бу борадаги ишлар ўзининг самарасини бераётган бўлсада, лекин инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларига бутунлай чек қўйилмаётганлиги бу борада кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги ва ҳамфикрлигини талаб қилади.

Ҳазорасп туманида яшовчи, 1950 йилда туғилган, Э.Ж. “Дамас” русумли автомашинасини 2019 йилнинг 5 январь куни соат 10:00ларда 4 Р 156 “Урганч-Ҳазорасп” автомобил йўлининг Ҳазорасп тумани ҳудудидан ўтган 64-километрида бошқариб бораётиб, ўзига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1986 йилда туғилган, Хонқалик Қ.К. бошқарувидаги “МТЗ-80” русумли трактор тиркамаси билан тўқнашиши оқибатида, “Дамас” йўловчиси, 34 ёшли аёл  хаётдан бевақт кўз юмди.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш юзасидан дастлабки суриштирув жараёнлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.

Ҳа, йўл қоидани ёқтиради, ундаги ҳар қандай эътиборсизлик ёки қоидабузарликлик оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими   


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй