Муштумзўрнинг қилмишига чек қўйилди

admin | 28-06-2017 | 19078

Муштумзўрнинг қилмишига чек қўйилди

Ҳонқа туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган, С.Я. илгари босқинчилик, безорилик каби бир қатор оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни содир қилганлиги учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган.     

Қонунларимиздаги инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда, 2016 йил декабр ойида, С.Я. га нисбатан тайинланган жазонинг ўталмаган қисми аҳлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган эди.

Аммо у ўзига нисбатан кўрсатилган инсонпарварликнинг қадрига етмасдан ношукурлик қилди.

У 2017 йил 27 июнь куни кўп миқдорда спиртли ичимликларни истеъмол қилиб, кучли мастлик ҳолатида соат 00:35ларда Ҳонқа туманида жойлашган “Дилшодбек” кафесига кириб, у ерда овқатланиб ўтирган фуқаро С.К. ва Б.Р.лар билан бесабаб жанжаллаша бошлайди. Кафе раҳбарининг хабарига асосан, ҳодиса жойига етиб борган ички ишлар органлари ходимлари ҳолат юзасидан суриштирувни бошлаганида “муштумзўр безори” фаол қаршилик кўрсатиб, уларга ташланиб қолди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумондор қамоққа олинди. 

“Маст бўлдинг – паст бўлдинг” деб, шуни айтсалар керакда. 

 

  Майор З.Исмаилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй