Ўғри маҳалладоши бўлиб чиқди

admin | 09-01-2019 | 987

Ўғри маҳалладоши бўлиб чиқди

 

Хива шаҳрининг “Газчи” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган М.Иззат 2019 йилнинг 3 январь куни эрталаб уйқудан уйғонгач, уйининг орқа томонида турган иккита курси (стул) ва бошқа уй-рўзғор анжомлари ўғирлаб кетилганлигини кўриб, бу ҳақда ички ишлар бўлимига мурожаат қилди. Фуқаровий даъвогарга етказилган моддий зарарнинг умумий миқдори 1 200 000 сўмни ташкил этарди.

Ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи таркибида етиб борган ички ишлар бўлимининг тезкор ходимлари атрофни синчковлик билан кўздан кечиришгач қўни-қўшнилар билан суҳбатлашдилар.

Олиб борилган суриштирув ишлари ўзининг самарасини бериб, жиноят “иссиқ изидан” фош этилди. Иккита курси ва уй-рўзғор анжомларини ўғирлаган шахс фуқаровий даъвогарнинг маҳалладоши, 1977 йилда туғилган И.З. эканлиги маълум бўлди.

И.З. нинг мақсади ушбу курсиларда ўтириш бўлганми, бунга тергов  жараёнида ойдинлик киритилади, аммо у суднинг “қора курси”сида ўтириши аниқ, чунки унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй