Телефон хотирасидаги ақидапарастлик ғоялари

admin | 11-01-2019 | 2157

Телефон хотирасидаги ақидапарастлик ғоялари

 

Конституциямизнинг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди” деб белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда мамлакатимиз фуқароларига турли диний амалларни бажаришга кенг имкониятлар яратиб берилган. Афсуски, Ўзбекистон Республикасида фаолияти таъқиқланган турли ташкилотларнинг аъзолари томонидан тайёрланган, юртимиздаги тинчлик-осойишталикка ва тараққиётга раҳна солувчи, бузғунчиликни тарғиб қилувчи ақидапаратлик ғояларини қамраб олган турли форматлардаги файл ва маълумотларни уяли телефонлари ёки бошқа электрон ахборот ташувчилар хотираларига кўчириб олиш, сақлаш ва давлатимиз чегарасидан қонунга хилоф равишда олиб ўтишга уриниш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Жумладан, 2019 йилнинг 8 январь куни соат 05:20да Москва шаҳридан Урганч Халқаро аэропортига келиб қўнган самолёт йўловчиси, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган Р.О. божхона кўригидан ўтиш пайтида ўзини беъжо тутганлиги сабабли, унинг қўл юклари ва уяли телефони кўздан кечирилганида, у ўзининг уяли телефони хотирасида сақлаб қўйган 4 дона диний мазмундаги видеофайлларни давлатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди.

Ушбу видеофайллар мутахассис-экспертлар томонидан ўрганиб чиқилганида, улар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги маълум бўлди.

Жамиятимизда ақидапаратликни ёйишга уринган ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими


Сайт материалларидан фойдаланганда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси веб сайти манба сифатида кўрсатилиши шарт

© 2017 | Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ


Манзил

  • Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти
  • Урганч шаҳри, Й.Бабажанов кўчаси, 14-уй